Қаршида "марихуана" савдосига чек қўйилди

Қаршида "марихуана" савдосига чек қўйилди

Қарши шаҳар “Худойзод” МФЙда яшовчи Б.Б яшаш уйнинг томорқасида таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган тақиқланган ўсимлик уруғини келгусида сотиш мақсадида экиб, ушбу уруғдан униб чиққан бир туп 90 см.гача яшил рангли ўткир ҳидли ўсимликни униб чиқишига қадар ишлов бериб, парваришлаб, гиёҳвандлик воситаси билан қонунга хилоф равишда муомала қилиб келаётганлиги аниқланган.

Вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган “Қорадори-2021” тезкор профилактик тадбир давомида Б.Б ўзини жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2021-йил 7-октябр куни соат 16:10 ларда ўзи яшаш уйда келгусида сотиш мақсадида экиб етиштириб, қуритиб майдаланган ҳолатда бўлган ўткир ҳидли, яшил рангли ўсимлик талқони “Спички” ёзуви бўлган 6 дона гугурт қутиларига жойлаштирган жами 11,4 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини шу куни “У” исмли шахсга Қарши туманида 100 АҚШ доллари ва 1.700.000 сўмга сотган вақтида ушланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Б.Б ўзининг уйида ҳам келгусида сотиш мақсадида гиёҳванд моддаларини сақлаб келаётганлиги аниқланганлиги сабабли унинг уйи кўздан кечирилганда, яшаш уйининг қурилиши тугалланмаган хонасидаги шкаф устида турган оёқ кийими қутисидан қуритиб майдаланган ҳолатда бўлган ўткир ҳидли, яшил рангли ўсимлик талқони “Спички” ёзуви бўлган 7 дона гугурт қутиларига жойлаштирган жами 13,7 грамм ва бир дона қоғоз бўлагига ўралган майдаланган ҳолатда бўлган 1,5 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасида, “Спички” ёзуви бўлган 6 дона гугурт қутиларидаги ўткир ҳидли яшил рангли ўсимлик қуритмаси таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳванд моддаси бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси экани, унинг соф оғирлиги жами 11.4 граммни ташкил қилиши, “Спички” ёзуви бўлган 7 дона гугурт қутиларидаги ўткир ҳидли яшил рангли ўсимлик қуритмаси таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳванд моддаси бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси экани, унинг соф оғирлиги жами 13.7 граммни ташкил қилиши шунингдек, қоғоз бўлагидаги ўткир ҳидли яшил рангли ўсимлик қуритмаси таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳванд моддаси бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси экани, унинг соф оғирлиги жами 1.5 граммни ташкил қилишлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Б.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!