Қаршида карантин қоидаларини бузган бир неча киши жавобгарликка тортилди

Қаршида карантин қоидаларини бузган бир неча киши жавобгарликка тортилди

Наманган вилояти, Чуст тумани, Машъал кўчасида яшовчи фуқаро М.А. 21 март куни ўзбошимчалик билан Қарши шаҳридаги карантин ҳудудини тарк этганлиги;

Қарши шаҳар, “Оқтепа” МФЙ, Ғузор кўчасида яшовчи фуқаро Ч.А. карантин даврида 21 март куни “KOLORADO” номли кафесини;

Қарши шаҳар, “Гунгон” МФЙ, Хонобод кўчасида яшовчи фуқаро Х.А. карантин даврида 21 март куни “Саҳоват” номли чойхонасини юритиб келганлиги карантин қоидаларини бузганлиги учун Қарши шаҳар ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан маъмурий тартибда жазоланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!