Қаршида фуқаро «Ласетти»га ўт қўйди

Қаршида фуқаро «Ласетти»га ўт қўйди

Қарши шаҳри «Мустақиллик» МФЙдаги кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаро Д.С. ҳам «Ласетти» автомашинасини ўзи яшайдиган кўп қаватли уй олдига қўйиб, ичкарига кириб кетгач, ярим тунда машинада ёнғин содир бўлди. Ҳолатни шу атрофда суҳбат қилиб ўтирган фуқаролар кўриб қолган ва автомашина эгаси билан ёнғин ўчирилди.

Ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишларини ўтказган Қарши шаҳар ИИОФМБ, вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони ва Миллий гвардия ходимлари гумонланувчини ушлашди.

Унинг шахсига аниқлик киритилганида, «Отчопар» МФЙда яшовчи М.И. экани маълум бўлди. Айни вақтда жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!