Қаршида бозор ходимида коронавирус аниқландими? Аниқлик киритилди

Қаршида бозор ходимида коронавирус аниқландими? Аниқлик киритилди

Қарши шаҳридаги “Ерқўрғон” деҳқон (озиқ-овқат) бозори ишчилари орасида коронавирус инфекцияси юқтирган киши аниқлангани ҳақидаги миш-мишлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Бу ҳақда бозор расмий каналида маълум қилинди.

Бу каби миш-мишларнинг пайдо бўлишига кеча Косон тумани Некуз қишлоғида яшовчи бир неча кишининг бозордан олиб кетилиб,  улардан Covid-19 вируси учун таҳлил олингани сабаб бўлган. Айни пайтда ушбу фуқароларнинг ҳеч бирида вирус аниқланмади.

Шунга қарамай, бозорда барча зарур хавфсизлик чораларини кўриш, санитария-гигиена талабларини таъминлаш мақсадида кенг миқёсли дизенфекция тадбирлари амалга оширилмоқда.

“Ерқўрғон” деҳқон (озиқ-овқат) бозори” АЖ раиси Тоштурди Тўраевнинг маълум қилишича, эртага ҳам бозорда тўлиқ дезинфекция тадбирлари ўтказилади. 13 июнь куни тонгдан эса бозор карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда яна ўз фаолиятини  бошлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!