Қаршида 17 ёшли абитуриент қиз ис газидан заҳарланиб вафот этди

Қаршида 17 ёшли абитуриент қиз ис газидан заҳарланиб вафот этди

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Қарши шаҳри Маҳаллот маҳалласи Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган уйда ижарада яшаб келаётган қиз ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда "Nasafnews" хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2005 йилда туғилган қизнинг жасади ҳаммомдан топилган. У ҳаммомда ис газидан заҳарлангани айтилмоқда.

Марҳума Косон туманида истиқомат қилган. Қарши шаҳридаги ўқув марказида таҳсил олгани учун Маҳаллот маҳалласидаги хонадонда ижарада яшаган.

Қашқадарё вилояти прокуратурасининг "Nasafnews" мухбири сўровига жавобан маълум қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!