Қарши ва Шаҳрисабзга "Афросиёб" қатнови вақтинча тўхтатилади

Қарши ва Шаҳрисабзга "Афросиёб" қатнови вақтинча тўхтатилади

23 июль куни “Самарқанд – Қарши” участкаси оралиғида профилактика ишлари ўтказилади. Шу муносабат билан 758/757-сонли “Афросиёб” электропоезди ўз қатновини Тошкентдан Самарқандгача амалга оширади.Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабар беради.

Шунингдек, ушбу санада 8/7-сонли “Тошкент – Шаҳрисабз” йўналишидаги тезюрар поезд қатнови ҳам бекор қилинади. Харид қилинган чипталар вокзал кассаларида тўлиқ қийматда қайтарилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!