Қарийб ўн йилдан буён халқаро қидирувда бўлган қотил Ўзбекистонда қўлга олинди

Қарийб ўн йилдан буён халқаро қидирувда бўлган қотил Ўзбекистонда қўлга олинди

Жиноятчи Тошкент вилояти ҳудудида қўлга олинди, деб хабар бермоқда «Казинформ».

«Туркистон вилояти полиция департаментининг криминал полиция ходимлари томонидан қотиллиги учун халқаро қидирувда бўлган Тожикистон Республикаси фуқаросини қидириш ва қўлга олиш бўйича операция муваффақиятли якунланди», - деб маълум қилди Қозоғистон ИИВ расмий вакили Алмас Садубаев.

Қайд этилишича, у қарийб ўн йил давомида одил судловдан яшириниб юрган.

«Жиноятчининг жойлашган манзили ҳақида ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз хабар қилишди. Икки давлат полициясининг яқин ҳамкорлиги натижасида у Ўзбекистон Республикасининг Тошкент вилоятида қўлга олинди ва қилмишига яраша жазо олади», - деди Алмас Садубаев.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!