Қариндошини 24 000 долларга алдаб кетган шахс ушланди

Қариндошини 24 000 долларга алдаб кетган шахс ушланди

Бухоро шаҳрида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига таяниб "Кун" нашри хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, шу йил 5 август куни Ҳ.Носирий кўчасида яшовчи М.Ҳ. (аёл) ИИБга мурожаат қилиб, унда 2014-2015 йиллар давомида бирга яшовчи қариндоши А.Б. унга Бухоро шаҳар ҳудудидан икки хонали уй олиб беришини ваъда қилиб, ундан 24 000 АҚШ долларини олиб берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. А.Б. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!