Қандай ишларда вояга етмаганларнинг меҳнатидан фойдаланиш мумкин эмас?

Қандай ишларда вояга етмаганларнинг меҳнатидан фойдаланиш мумкин эмас?

Вояга етмаганларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича талаблар тўғрисидаги низом (http://lex.uz/docs/1582076) Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.

✅ Низомга мувофиқ вояга етмаганлар меҳнатидан қуйидаги ишларда фойдаланишга йўл қўйилмайди:
? ер ости, сув ости, хавфли баландликда ёки ёпиқ муҳитда бажариладиган ишларда;
? хавфли механизмлар, асбоб ва ускуналар билан боғлиқ бўлган ишларда;
? хавфли буюмлар ёки жараёнлар, ҳарорат, шовқин ёки тўлқинланиш даражасининг юқори таъсирида вояга етмаганларнинг соғлиғига зарар етказишга олиб келадиган зарарли шароитлардаги ишларда;
? оғир меҳнат шароитларида бажариладиган (иш вақтининг давомийлиги узоқ бўлган, тунги ишлар ва бошқалар билан боғлиқ бўлган) ишларда;
? ўзининг хусусияти билан бундай тоифадаги ходимларнинг ахлоқ-одобига зарар етказадиган ишларда;
? белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтариши ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишларда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!