Қандай ҳолатларда инфекцияни қайта юқтирганлик ҳақида тахмин қилиш мумкин?

Қандай ҳолатларда инфекцияни қайта юқтирганлик ҳақида тахмин қилиш мумкин?

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

- Сизда коронавируснинг белгилари (ҳароратнинг ошиши, ҳолсизлик, йўтал ва ҳ.к.) фаол кузатилган ҳолда шифокорга мурожаат қилганингизда;

🔸Коронавирусга чалинган инсон билан мулоқотга киришганингизда;

🔸Барча анализлар қайта юқтиришни тасдиқлаганда, яъни ПЗР тестда антигенлар нормадан юқори бўлса, бу титр инфекциянинг қайта юққанлиги ва фаол фазада эканини билдиради.

Бу ҳолда қайта юқиш ҳолати қайд этилади ва статистикага киритилади. Унутмаслик керакки, бу янги вирус ҳамда организмнинг унга бирламчи ва иккиламчи муносабати бутун дунёда ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Шундай экан, аҳолидан турли асоссиз маълумотларга ишонмасликни ва ахборотни филтрлашни сўраймиз.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!