Қанча ўзбекистонликка “запрет” бекор қилинди? РФ ИИВ аниқ рақамни маълум қилди

Қанча ўзбекистонликка “запрет” бекор қилинди? РФ ИИВ аниқ рақамни маълум қилди

Ички ишлар вазири ўринбосари Александр Горовойнинг сўзларига кўра, 158 минг киши ҳақида гап бормоқда.

Бу ҳақда у Москвада бош вазир маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси билан учрашув чоғида маълум қилди, деб хабар берди Ўзбекистон элчихонаси.

"Миграция амнистияси" суд қарори билан Россиядан чиқариб юборилган мигрантларга нисбатан қўлланилмайди.

Ўтган ҳафта Россия мигрантлар федерацияси депортация қилинган 150 минг ўзбекистонлик ва 150 минг тожикистонликка мамлакатга кириш учун рухсат берилганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!