Қамоқхоналардаги тиббиёт бўлимлари нима учун ССВ тасарруфига берилмайди? 

Қамоқхоналардаги тиббиёт бўлимлари нима учун ССВ тасарруфига берилмайди? 

Бош прокуратурада бўлиб ўтган брифингда қамоқхоналар ва манзил колонияларидаги тиббиёт бўлимлари жазони ижро этиш муассасаларига бўйсуниши, бу эса маҳкумлар қийноққа солинганда ёки уларга нисбатан ғайриинсоний тазйиқлар қўлланганда, маълумотларни яшириш имкони мавжудлиги журналистлар томонидан сўроқ остига олинди.

ИИВ бошқарма бошлиғи Жамшид Султонов ушбу муассасалардаги тиббиёт бўлимлари нима учун ССВ тасарруфига берилмаслиги маълум қилди.

“Маҳкумларга тиббий ёрдам фақат тазйиқ ўтказилганда кўрсатилмайди. Жазони ижро этиш муассасаларидаги тиббиёт бўлимлари нега ҳудудий тиббиёт бошқармаларига берилмайди деган саволингиздан келиб чиқмоқчи эдим. Биринчидан, жазони ижро этиш муассасасининг ўзи алоҳида қўриқланадиган объект ҳисобланади. Иккинчиси, жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар туну кун ўша ерда бўлади. Кечаси ёки зарур ҳолатда тизимнинг мутахассиси чақирилгунича вақт йўқотилиши мумкин. Шунинг учун маҳкумларга эртаю кеч ёрдам кўрсатилади.

Қамоқхоналардаги тиббиёт бўлимлари нима учун ССВ тасарруфига берилмайди? 

Жамшид Султонов

Тазйиқ ўтказилган ҳолатлар бўйича тўхталадиган бўлсак, маҳкумларга тан жароҳати етказилганлиги ҳолатлари бўйича зудлик билан прокуратура органларига хабар берилади. Прокуратура органлари томонидан тезкор текширув гуруҳлари жалб қилинади. Жазони ижро тизими ходимларига алоқаси бўлмаган ходимлар томонидан маҳкум экспертизадан ўтказилади. Соғлиғининг ҳолати бўйича экспертидан ўтказилади. Тан жароҳатлари бўлса, улар экспертизадан ўтказилади. Хулосалар тайёрланиб, прокуратура органларига топширилади.

Келгусида тергов ва бошқа тергов-процессуал ҳаракатлар прокуратура органлари томонидан амалга оширилади. Маҳкумлар томонидан мисол учун айтадиган бўлсак, бир йил давомида 100 минг ҳолатда тиббиёт ёрдами кўрсатилса, битта-иккита ҳолатда тазйиқ билан боғлиқ бўлса, унда прокуратура органларига берилган хабар бўйича тезкор гуруҳлар жалб қилинади”, дея Жамшид Султоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

ИИВ Пробация хизмати бошқарма бошлиғи ўринбосари Икром Фозиловнинг қўшимча қилишича, янги таҳрирдаги жиноят ижроия кодекс лойиҳасида жазони ижро этиш муассасалар фаолияти устидан 8та назорат тури белгиланаётгани, уларнинг орасида тиббий назорат ҳам борлигини таъкидлади.

Қамоқхоналардаги тиббиёт бўлимлари нима учун ССВ тасарруфига берилмайди? 

Икром Фозилов

“Халқаро амалиётдан келиб чиқиб, биз кодекс лойиҳасига тиббий назорат ва санитария-эпидемиологик назорат турларини киритилмоқда. Тиббий назорат дейилганида ички ишлар органлари билан боғлиқ бўлмаган соғлиқни сақлаш органлари бевосита кириб, маҳкумларнинг тиббий-санитария, соғлиқни сақлаш ҳуқуқлари қандай таъминланаётгани, қандай муаммолар юзага келаётганини назорат қилиш имконияти бериляпти. Бу масалада янгича ёндашиб, инсон, маҳкум ҳуқуқларини максимал даражада ҳимоя қиладиган механизмларни кодексда акс эттирганмиз. Бу яқинда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади”, дейди Икром Фозилов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!