"Қамчиқ" довонига дам олишга борган фуқарога ёрдам кўрсатилди

"Қамчиқ" довонига дам олишга борган фуқарога ёрдам кўрсатилди

Кеча, 4 июль куни соат 13:15 ларда "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг навбатчи диспетчерлик хизматига тоғда одам қолиб кетгани ҳақида маълумот келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарувчилар айтилган манзилга зудлик билан етиб борган. Маълум бўлишича, Андижон вилоятидан келган 3 нафар фуқаро дам олиш мақсадида "Қамчиқ" довонининг "Ертош" қишлоғига бориб баланд тоққа чиқишган ва натижада 1 нафар фуқаро баланд тоғдан тушолмай қолиб кетган.

Қутқарувчилар томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида фуқаро хавфсиз жойга олиб тушилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!