“Қамчиқ” довонида юк автомашинасида ёнғин содир бўлди

“Қамчиқ” довонида юк автомашинасида ёнғин содир бўлди

Бугун, 28-сентябр куни соат 18:34 да А-373 автомобил йўлининг 256 километри, “Қамчиқ” довони қисмида “Тошкент-Водий” йўналишда ҳаракатланиб кетаётган юк автомашинасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.

Зудлик билан воқеа жойига “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ҳозирда ёнғин бартараф этилмоқда. Вазият назорат олинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!