Қамчиқ довонида «Кобалт» ва «Жигули» ҳандаққа тушиб кетди

Қамчиқ довонида «Кобалт» ва «Жигули» ҳандаққа тушиб кетди

Қамчиқ довонидаги «Тошкент-Ўш» автомобил йўлида икки автомобилнинг йўл четидаги ҳандаққа тушиб кетиши ҳолати рўй берди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Бугун, 2 ноябрь куни соат 03:30ларда «Қамчиқ» махсус қидирув-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисмига Қамчиқ довонидан «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланган, 1980 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган Н.О. бошқарувидаги «Кобалт» русумли автомашина А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг 204.1 км.да бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ҳандаққа (кюветга) тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Бунинг оқибатида, машина салонидаги 3 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатини олган.

Мазкур вазият бўйича «Қамчиқ» махсус қидирув-қутқарув бошқармасининг 2-назорат гуруҳи қутқарувчилари воқеа жойига тезкорлик билан етиб боришади ва жароҳатланган фуқаролар — Қ.М., (бош мия чайқалиши), К.С., (қорин қисмида ва ўнг қўл шикастланиши), Н.Р. (ўнг қўл билак соҳаси ёпиқ синиши)ларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилади. Сўнг улар Ангрен марказий шифохонасига етказилади.

Бундан ташқари, шу куннинг ўзида, яъни тонги соат 04:51 ларда Қамчиқ довонидан «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланган, 1999 йилда Фарғона вилояти Боғдод туманида туғилган Н.М. бошқарувида бўлган «Жигули» русумли автомашина А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг 222 км.да бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ҳандаққа тушиб кетган.

Воқеа жойига «Бешқўл» навбатчилик масканидан катта лейтенант И.Бўтабоев бошчилигида 2 нафар қутқарувчилар етиб бориб, жароҳатланган фуқаро Б.А.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда у ҳам Ангрен марказий шифохонасига етказилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!