"Қамчиқ" довонида иккита фалокат содир бўлди

"Қамчиқ" довонида иккита фалокат содир бўлди

Куни кеча “Қамчиқ” довонида 30 дақиқа оралиғида иккита бахтсиз ҳодиса юз берди. Иккала ҳолатда ҳам машиналар хандаққа тушиб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари зудлик билан ҳайдовчиларга ёрдам бериш учун етиб келган. Қувонарлиси, ҳар иккала ҳолатда ҳам қурбонлар аниқланмади.

Мазкур видеонинг иккинчи қисмида "Қамчиқ" довонида бугун, 24 февраль куни тонгда содир бўлган вазият акс этган. Унда тегишли хизматлар томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирларнинг гувоҳи бўлишингиз мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!