"Қамчиқ"да юк машинаси ЙТҲга учради

"Қамчиқ"да юк машинаси ЙТҲга учради

Куни кеча, 30 апрель соат 18:00ларда A-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 198-километрида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Суюлтирилган пропан газ ортилган юк автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томонга ўтиб кетган. Энг асосийси шуки, ушбу ҳодисадан ҳеч ким жабрланмади. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари зудлик билан воқеа содир бўлган жойга етиб бориб, ЙТҲ оқибатларини қисқа вақт ичида бартараф этдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!