"Қамчиқ"да юк машинаси ёниб кетди

"Қамчиқ"да юк машинаси ёниб кетди

18 декабрь кунига ўтар кечаси “Қамчиқ” довонида Тошкент томон йўл олган юк машинасида ёнғин келиб чиққан.

Ҳодиса Тошкент-Ўш халқаро автомобиль йўлининг 234 километрида содир бўлган. Воқеа жойига 5 дақиқада ФВВнинг "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари етиб келишди. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилди.

Бирламчи маълумотларга кўра, ушбу ҳодисага симларнинг қисқа туташуви сабаб бўлган. Мазкур ҳолатда жабрланган ёки қурбонлар бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидрометнинг берган маълумотига кўра, 19-20 декабрь кунлари “Қамчиқ” довонида қор ёғиши, баъзида эса кучайиши, шунингдек, туман тушиши ва шамол эсиши кутилмоқда. Йўлларда музламалар пайдо бўлиши мумкин. Шу муносабат билан, довонда ҳаракатланучи ҳайдовчилардан барча эҳтиёт чораларини кўришларини сўраб қоламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!