"Қамчиқ" да юк автомобили ёниб кетди

"Қамчиқ" да юк автомобили ёниб кетди

⚡️2022 йил 18 ноябрь куни соат 03:00 ларда Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 233-километрида ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган Х.Я. бошқарувидаги “Volvo” русумли юк автомобилида қисқа туташув ва унинг натижасида ёнғин юзага келган.

👨🏻‍🚒Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автомобилга зарар етган.

🔹Мазкур ҳолат юзасидан туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!