Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Манас шаҳри келгусида мамлакат пойтахти бўлиши эҳтимолини истисно этмади.
Қамчибек Ташиев маълум қилишича, 2026 йилда Манасга республика аҳамиятидаги учинчи шаҳар мақоми берилади. Унинг таъкидлашича, Жалолободнинг Манас деб қайта номланиши стратегик жиҳатдан тўғри қарор бўлган, чунки шаҳар мамлакат ривожланишида муҳим аҳамият касб эта бошлаган.
«Айрим сиёсатчилар Манас пойтахт бўлади, деб айтишган. Агар биз бунга муносиб бўлсак, нега йўқ? Вақт кўрсатади. Аммо бу учун шаҳар ва халқ тайёр бўлиши, психологик жиҳатдан ҳам омадга етакланиши лозим. Пойтахт бўлиш осон эмас: катта маблағ талаб этилади, инфратузилмани янгилаш ва шаҳарни замонавий қилиш зарур», — деди Ташиев.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозир Манасда қурилиш ва инфратузилма ишлари жадал суръатда давом этмоқда. Бу шаҳарни Қирғизистоннинг энг ривожланган ва замонавий марказларидан бирига айлантириш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Жалолобод шаҳри номи 17 сентябр куни расман Манасга ўзгартирилган. У ерда 184 мингдан зиёд аҳоли яшайди ва уларнинг тахминан 30 фоизи ўзбеклардир
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Мен мураббий сифатида бир нарсага қатъий амал қилдим: адолат ва ҳалоллик. Ҳеч кимнинг исмини, клубини ёки таниш-билишлигини эмас, фақат меҳнатини, характерини, муносиблигини танладим.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.