Қамашидаги кўприк муаммосига вилоят ҳокимлиги ечим топмоқчи

Қамашидаги кўприк муаммосига вилоят ҳокимлиги ечим топмоқчи

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Чим МФЙга қарашли Қўшкапа қишлоғидаги кўприк анча пайтдан бери яроқсиз аҳволда экани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Қашқадарё вилоят ҳокими ўринбосари Сирожиддин Азизов ва туман ҳокими Шерали Санаев ҳамда ўринбосарлари муаммони ўрганди. Маълум бўлишича, кўприкни таъмирлашга 1 миллиард сўм ажратилади.

Масъулларининг маълумот беришича, кўприк таъмири учун қарийб 1 миллиард сўм маблағ керак бўлади. Ушбу маблағнинг 400 миллионини вилоят ҳокими Зафар Рўзиев ажратишини маълум қилган.Лойиҳалаш ва харажатлар сметасини тасдиқлаш ишлари бошланди. Яқин кунларда (жорий йилнинг 1октябрига қадар) қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!