Қамашида 4 нафар "мулла" жазоланди

Қамашида 4 нафар "мулла" жазоланди

Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди томонидан очиқ сайёр суд ўтказилди. Унда туманда шаръий никоҳни белгиланган тартибларга зид равишда ўқиган фуқаролар иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Nasafnews» маълум қилди.

Хабарга кўра, фуқароларга ноқонуний шаръий никоҳ ўқиганлар орасида аёл киши ҳам бор. Аёл И.Н. Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддааси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробарида жаримага тортилган. Яна бир фуқаро К.Қ.га (эркак) 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шунингдек, шаръий никоҳни белгиланган тартибларга зид равишда ўқиган яна икки нафар эркак – М.М ва Х.Т.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробарида жарима жазоси тайинланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!