Қаҳванинг янги фойдаси аниқланди

Қаҳванинг янги фойдаси аниқланди

Қаҳва ҳақидаги илмий маълумот Институти (ISIC) мутахассисларининг аниқлашича, ушбу ичимликни истеъмол қилиш инсулинга боғланган диабет касаллиги (2-турдаги диабет) хавфини камайтиришга ёрдам беради. Бу ҳақда EurekAlert!’даги матбуот учун хабарномада айтилган.

Олимлар қаҳва ва метаболик касалликлар ўртасидаги боғлиқликка алоқадор 30та тадқиқот маълумотларини таҳлил қилишди. Уларда жами 1 185 210 киши иштирок этган. Маълум бўлишича, кунига 3-4 чашка қаҳва истеъмол қилиш ҳам аёлларда, ҳам эркакларда 2-турдаги диабет пайдо бўлиш хавфини 25 фоизга камайтиради. Шу билан бирга, кофеинсиз қаҳва ҳам фойдали таъсирга эга.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ичимлик яллиғланишга қарши таъсир кучига эга, антиоксидант эффекти мавжуд, ичак микрофлорасига ижобий таъсир кўрсатади, шунингдек, ёғни йўқотишга ёрдам беради. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, қаҳвада кофеин, кофеин кислотаси, гидроксикорик кислоталар, тригонеллин ва дитерпенлар, шу жумладан, яллиғланишга қарши таъсирга эга кефестол ва кахвеол каби кўплаб фойдали моддалар мавжуд.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!