Қабул-2019. Абитуриентлар нимадан норози?

Қабул-2019.  Абитуриентлар нимадан норози?

Ёзнинг айни жазирама кунлари давом этишига қарамай, юртимиздаги олий таълим муассасалари у ерда ўқиш истагини билдирган абитуриентларлар билан тўлиб-тошган. Яқиндагина ташкил этилган Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика университетининг Шаҳрисабз филиалида ҳам шундай вазият.

 

Тўғриси, бу ердаги ҳолатни кўриб ёқамизни ушладик. Олийгоҳ биносига яқинлашар эканмиз, беркитилган дарвоза олдида нимадандир қаттиқ аламзада бўлган бир гала оломонга кўзимиз тушди. Вазиятга аниқлик киритиш мақсадида улардан бирини секин суҳбатга тортдик:

-Биз Яккабоғ туманидан келдик. Қизим шу йил мактабни аъло баҳоларга тамомлаб, олий ўқув юртига ўқиш истаги борлигини айтди. Шу сабабдан, бизга яқинроқ бўлар деб, Шаҳрисабздаги янги очилган Университетга келган эдим. Навбат кўплигини эшитгандим ва бошқалар сингари атайлаб соат тонгги 3-4 ларда етиб келдим. Буни қарангки, соат 2 бўляпти, ҳалиям ҳужжат топшира олмадик.

Биз олийгоҳ ҳудудига кириб, масъул ходимлар билан ушбу масалага ойдинлик киритмоқчи бўлдик. Aммо… Aммо биз бино дарвозасига яқин ҳам бора олмадик. Қабулдаги ходимлар билан бўлган телефон орқали мулоқотимиз ҳам ҳеч қандай самара бермади.
Биргина ҳужжат топшириш жараёнини тўғри йўлга қўймаган олийгоҳдан эртага қандай қилиб сифатли таълим тизимини кутиш мумкин?!

Қаҳрамон Ҳамро

Manba: nnews.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!