Қабристонда майитларнинг тилла тишини суғуриб олишга уринган аёл аҳоли томонидан калтакланган

Қабристонда майитларнинг тилла тишини суғуриб олишга уринган аёл аҳоли томонидан калтакланган

Ижтимоий тармоқларда «самосуд» ҳолати тасвирланган яна бир видео тарқалди. Видеотасвирларда ўрта ёшлардаги аёл бир гуруҳ фуқаролартомонидан калтакланаётгани акс этган.

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълумотига кўра, бу ҳолат 2019 йилнинг 1 сентябрида Китоб тумани «Улуғбек» МФЙда кузатилган.

«Шаҳрисабзлик У.Ш. исмли аёл «Қабриохун» қабристонида ўзига нотаниш бўлган марҳум А.Т.нинг қабрини қазмоқчи бўлган. Ўша пайтда маҳалла фуқаролари томонидан тутиб олинган. Аҳоли бегона аёлнинг қабристондаги хатти-ҳаракатидан қаттиқ ғазабланиб, уни калтаклашган.

Дастлаб У.Ш.га нисбатан Китоб тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 134-моддаси (қабрни таҳқирлаш) билан иш очилган. Аммо, кам аҳамиятли эканлиги инобатга олиниб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

Калтакланган аёл ИИБга ҳеч қандай шикоят қилмаган. Бироқ, видеода тасвирланганидек, унга тан жароҳати етказилган. Шу сабабли айни пайтда вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш учун ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб бориляпти», дейилади расмий ахборотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!