Путиннинг "қилиғи" арабларни ҳайратга солди

Путиннинг "қилиғи" арабларни ҳайратга солди

Фаластинга сафари давомида Вифлеемда қилган ҳаракати билан Россия президенти Владимир Путин маҳаллий аҳолини ҳайратга солди. Бу ҳақда Islam-today хабар берди.

Россия етакчиси ва Фаластин раҳбари қизил йўлакча орқали фахрий қоровул ёнидан ўтиб бораётганди. Шу пайт аскарлардан бирининг фуражкаси (бош кийими) тушиб кетди.

Шу ердан ўтаётган Путин тўхтаган ҳолда фуражкани қўлига олди ва уни аскарнинг бошига қайта кийдириб қўйди. Кетиш олдидан Россия президенти аскарга бош бармоғини кўрсатган ҳолда уни хижолатчиликдан қутқарди.

Россия президентининг ушбу ҳаракати Фластин президентининг шахсий фотографи Муҳаммад Атик томонидан эълон қилинди. Мазкур сюжет ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!