Украинага қарши урушда қатнашган камида 48 минг нафар россиялик бедарак йўқолган. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири ўринбосари Анна Сивилева Давлат Думасидаги давра суҳбатида маълум қилди.
Россия ҳарбий хизматчиларининг жасадларини аниқлаш учун уларнинг қариндошлари томонидан 48 минг ДНК тести ўтказилди, деди Сивилева.
Унинг сўзларига кўра, бу одамларни топиш ва шахсини аниқлаш учун қариндошларидан ДНК “мутлақо текин” олинади.
Давра суҳбатида иштирок этган Давлат думаси Мудофаа қўмитаси раҳбари Андрей Картаполов депутатлардан бедарак йўқолганлар сонини ҳеч қаерда айтмасликни сўради.
“Бу махфий ва жуда нозик маълумотлар. Якуний ҳужжатларни тузаётганимизда ҳам, бу рақамлар ҳеч қаерда тарқалмаслиги керак”, деди у.
Сивилева шундан сўнг аниқлик киритишга шошилди:
“Мен бедарак йўқолганларнинг эмас, бизга мурожаатларнинг сонини бердим. Бу кўрсаткич статистика эмас, шунчаки сўровлардир”.
Сивилева Россия президенти Владимир Путиннинг амакиваччаси ва энергетика вазири Сергей Сивилевнинг рафиқаси. У АҚШ ва Европа иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
Лаҳор Олий суди ҳибсда бўлган Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хонни коррупция иши бўйича 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Унинг рафиқаси Бушра Биби етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея хабар бермоқда Accosiated Press.
Россия Адлия вазирлиги "хорижий агентлар" рўйхатига олти кишини, жумладан, BBC рус хизматининг икки журналисти - муҳаррир Анастасия Лотарева ва мухбир Андрей Козенкони киритди.
Ҳалокат бўйича тергов қўмитаси патларни топди ва биологик институтга уларни таҳлил қилишни сўради, улар 17 та намунани, жумладан, патлар ва қон доғларини ўрганди.
Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .