Путиннинг "жанговар" нутқи: ғарб ОАВ бу ҳақда нима демоқда?

Путиннинг "жанговар" нутқи: ғарб ОАВ бу ҳақда нима демоқда?

Россия президенти Владимир Путиннинг Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми ялпи мажлисидаги нутқи Ғарб оммавий ахборот воситаларида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳақда “Известия” портали хабар бермоқда.

Италиянинг “Corriere Della Sera” газетаси Европа Иттифоқини ўз фуқаролари манфаатларига зид қарорлар қабул қиладиган “Aмерика мустамлакаси” билан қиёслаш, шунингдек, Путиннинг “Ғарб бўйинтуруғи”дан халос бўлишга даъватига эътибор қаратди. Бундан ташқари, газета Россия раҳбарининг Россияга қарши санкциялар самарасизлиги ва озиқ-овқат инқирозининг ҳақиқий сабаблари ҳақидаги баёнотини қайд этган.

Испаниянинг La Nacion нашри унинг нутқини "жанговар" ва "бўйсунмас" деб таърифлаган.

Wall Street Journal газетасининг таъкидлашича, Венгрия бош вазири Виктор Орбан каби баъзи европалик сиёсатчилар Путиннинг Россияга қарши санкцияларнинг Ғарб давлатлари учун қайғули оқибатлари ҳақидаги сўзларига қўшилади.

Португалиянинг Publico портали эса Ғарб журналистлари Россия давлати раҳбарининг кўп қутбли дунёни “кучли ва суверен” давлатлар томонидан қўллаб-қувватланиши ҳақидаги баёнотини юқори баҳолаганини таъкидлади.

17 июн куни Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади. У Россия Федерациясига нисбатан жорий этилган чекловларга изоҳ берди, иқтисодиёт ва ташқи сиёсатни ривожлантириш истиқболлари ҳақида гапирди, шунингдек, янги геосиёсий воқеликлар мавзусига тўхталди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!