Путинни ҳақорат қилган қарияга жарима солинди

Путинни ҳақорат қилган қарияга жарима солинди

Нафақахўр Анатолий Лилейкин “Вконтакте” ижтимоий тармоғидаги Россия президенти Владимир Путинни "ёлғончи", шунингдек "давлат жиноятчиси" деб атаган хабари учун 70 минг рубл миқдорида жарима тўлайди.

"Агора" ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Павел Чиковнинг ўз телеграм каналида маълум қилишича, нафақахўр "ҳокимиятга ҳурматсизлик" моддаси бўйича айбдор деб топилган.

Адвокат Феликс Вертегель суддан Владимир Путинни жабрланувчи сифатида тан олишни ва уни судга чақиришни сўраган, аммо бу талаб рад этилган.

Эндилик "Росштраф" ижтимоий лойиҳаси ушбу жаримани тўлаш мақсадида нафақахўр учун пул йиғишни бошлади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!