Путин Зеленскийнинг Россия осмони хавфсиз эмаслиги ҳақидаги огоҳлантиришига жавоб қайтарди
Путин Зеленскийнинг Россия осмони хавфсизлигига таҳдидлар ҳақидаги сўзларини "давлат терроризми" деб атади.
"Мен бундай баёнотларни эшитмадим, аммо агар бу ошкора айтилган бўлса, демак, бу давлат терроризмига даъво қилиш ҳисобланади. Шунга эътибор қаратаманки, улар биздан музокараларни қайта тиклашни сўрашмоқда, шахсий учрашувларни сўрашмоқда. Террорчилар билан эса музокара олиб борилмайди", — деди Россия президенти.
У шунингдек, "агар шунга алоқадор фожиалар юз берадиган бўлса, Россия муносиб жавоб қайтариши"ни қўшимча қилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
