Путин хитойлик туристларни Қримга таклиф қилди

Путин хитойлик туристларни Қримга таклиф қилди

Хитойнинг Жэньминь Жибао нашри хабарига кўра, Владимир Путин сўнгги йилларда Хитойдан Россиядаги ҳудудларга сайёҳлар оқимининг кўпайганини қайд этди.

 

Россияга келган хорижий меҳмонларнинг сони бўйича Хитой сайёҳлари етакчилик қилмоқда, сўнгги беш йил ичида уларнинг сони 93 фоизга ошди. Уларнинг ташриф буюраётган севимли шаҳарлари эса Москва ва Санкт-Петербургдир , - дея таъкидлади Путин.

 

Шунинг билан бирга сайёҳларнинг эътиборини ҳозирда сезиларли даражада ўзгариб бораётган Қримга қаратишга ҳаракат қилиб, у ерга келадиган сайёҳлар оқимини кўпайтиришни режалаштираётганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!