Путин Хитойга коронавирусни енгишда ёрдам бермоқчи

Путин Хитойга коронавирусни енгишда ёрдам бермоқчи

Россия президенти Владимир Путин ХХР раиси Си Цзинпинга Хитойда авж олган коронавирус муносабати билан ҳамдардлик изҳор қилинган телеграммани йўллади, деб хабар қилмоқда Кремль матбуот-хизмати.

Россия президенти телеграммада беморларга тезроқ соғайишларини тилаган. Раҳбарият сайи-ҳаракатлари ўлароқ эпидемия тарқалиши тўхтатилади, дея ишонч билдирган Путин.

"Россия президенти дўст хитой халқига барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини билдирди ва Россиянинг компетент идоралари ушбу умумий хавфни тезроқ енгиш мақсадида хитойнинг тегишли тузилмалари билан энг яқин ҳамкорликка шайлигини маълум қилди", - дейилади хабарда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!