Украина Ташқи ишлар вазирлиги Россия президенти Владимир Путиннинг Киевдаги қарор қабул қилиш марказларини «Орешник» ракетаси билан уриш ҳақидаги таҳдидларини танқид қилди.
«Ушбу баёнотлар билан Путин яна бир бор бу уруш давом этишини ва бу урушни кенгайтиришни истаган ягона шахс эканлигини кўрсатди», деди ТИВ матбуот котиби Георги Тихи.
Тихийнинг айтишича, Путиннинг сўзлари можарода вазминликка чақираётган Хитой ва Бразилия каби давлатларга нисбатан ҳурматсизликдир.
«Биз ҳаммани урушнинг кенгайишига йўл қўймасликка ундаган давлатлардан Путиннинг бугунги баёнотларига муносабат билдиришини кутамиз», — деди Тихи.
Унинг сўзларига кўра, Путиннинг сўзлари Украинанинг иттифоқчилари ва Украинадаги урушни тўхтатишга интилаётган АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трампга қаратилган «шантаж»дир.
New York Times газетасининг Америка ва Европа расмийларига таянган ҳолда хабар беришича, «Жо Байден Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Украинадан тортиб олинган ядро қуролларини Украинага қайтариши мумкин».
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни Остонада бўлиб ўтган КХШТ Коллектив Хавфсизлик Кенгашининг сессиясида маълум қилишича, Москва ҳозиргача қанча Ғарб ракеталари етказиб берилгани ва қанчаси Украинага етказилиши режалаштирилаётганини билади.
Россия Федерацияси ўзининг кенг кўламли ҳужуми олдидан NATO низомининг мустаҳкамлигини текширишга қаратилган маҳаллий миқёсдаги операцияларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, 8 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган, 1980 й.т., ТУРСУНТОШ ҚОДИРОВА Тошкент шаҳрига депортация қилинди.