Путин ва Моди Ҳиндистоннинг G20 ва ШҲТга раислигида мувофиқлаштириш муҳимлигини муҳокама қилишди

Путин ва Моди Ҳиндистоннинг G20 ва ШҲТга раислигида мувофиқлаштириш муҳимлигини муҳокама қилишди

Россия президенти Владимир Путин ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди телефон орқали мулоқот чоғида Ҳиндистоннинг G20 ва ШҲТга раислигини ҳисобга олган ҳолда яқиндан мувофиқлаштиришни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.

Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

“Халқаро ташкилотлар доирасида, жумладан, Ҳиндистоннинг G20 ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислигини ҳисобга олган ҳолда яқиндан мувофиқлаштиришни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди”, — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!