Путин ва Меркель ўртасида 3 соат давом этган музокаралар якунланди. Ундаги энг асосий масалалар

 Путин ва Меркель ўртасида 3 соат давом этган музокаралар якунланди. Ундаги энг асосий масалалар

Германия Канцлери Aнгела Меркел музокаралар ўтказиш учун Москвага етиб келди.

Уни Владимир Путин "Guten tag" дея гуллар билан кутиб олди. Ўз навбатида Меркел "Добрий день" жумласи билан таъзим қилди.

Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Aнгела Меркел бугун Москвада музокара ўтказади. Бу уларнинг коронавирус пандемияси бошланганидан буён биринчи юзма-юз учрашуви бўлади. Кремл матбуот хизматининг хабар беришича, улар турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, бир қатор долзарб халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилади.

Россиянинг Германиядаги элчиси Сергей Нечаевнинг айтишича, учрашув ҳар доимгидек ажойиб тарзда ўтган. Учрашувдан сўнг томонлар журналистлар саволларига жавоб берди.

Қуйида Путиннинг жавобларини тақдим этамиз:

— Aфғонистон мавзуси бугунги музокараларнинг устувор мавзуси бўлди. Энг муҳими, бошқа мамлакатларга Aфғонистондан қочоқ кўринишида террорчилар суқилиб киришининг олдини олиш;

— Меркел Белорус мавзусини тилга олди. Белорусдаги вазият ташқи аралашувларсиз ҳал этилиши зарур;

— Навальный сиёсий фаолияти учун эмас, қонунбузарлиги сабабли жавобгарликка тортилган. Ўз қилмишларини сиёсий фаолият ортига яшириш ҳеч кимга ярашмайди;

— Коррупцияга қарши кураш албатта жуда муҳим, аммо бундан сиёсий кураш воситаси сифатида фойдаланмаслик керак;

Россия Aнгела Меркелдан Минск келишувлари доирасидаги ўз мажбуриятларини бажариши учун Киевга таъсир ўтказишини сўрайди;

— AҚШнинг Aфғонистондаги операциясини муваффақиятли деб бўлмайди;

Россия Федерацияси ва Германия Федератив Республикаси ядро келишуви борасидаги ҳаракатлар давом этишига умид билдиради;

— "Шимолий оқим — 2" нинг қурилиш ишлари якунланмоқда, денгиз остидан ўтадиган 15 км қолди холос;

— Биз Меркелни ишонтириб айтамиз-ки, Россия Украинага газ транзити масаласидаги мажбуриятларини канцлер лавозимини тарк этганидан сўнг ҳам бажаришда давом этади;

Россия 2024 йилдан сўнг ҳам Украинага газ етказиб беришга тайёр, аммо улар қанча сотиб олмоқчилигини билишимиз керак. Украина орқали газ транзити шартномага ва ГТСларнинг ҳолатига боғлиқ;

— "Шимолий оқим — 2" бўйича транзит ҳаражатлари Украина ҳудуди орқали етказиб беришдан каррасига арзонроқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!