Путин ва Лукашенконинг музокараси 5 ярим соат давом этди

Путин ва Лукашенконинг музокараси 5 ярим соат давом этди

Россия ва Беларусь президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко ўртасидаги музокара 5,5 соатдан сўнг ниҳоясига етди.

Хабар қилинишича, улар ўртасидаги учрашув Москва вақти билан соат 15.25 (Тошкент вақти билан 17.25)да бошланган ва 21.00 (23.00)да якунига етган.

Томонлар интеграция бўйича йўл харитасини, давлатлараро инвестиция лойиҳалари ва газ масаласини муҳокама қилишлари режалаштирилганди.

Аввалроқ Александр Лукашенко Беларусь тенг шароитлардаги интеграцияни хоҳлаётганини айтганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!