Путин ва Лукашенко газ нархи масаласида баҳслашди

Путин ва Лукашенко газ нархи масаласида баҳслашди

Россия етакчиси Владимир Путин унга жавобан «очиқ ва холис» баҳслашишни таклиф қилди.

«Иттифоқчилик муносабатларида энергия ресурслари етказиб берувчилари ва истеъмолчиларининг манфаатлари йўқ. Яхлит тизим бор — Евроосиё иқтисодий иттифоқи», — деди Лукашенко Евроосиё олий иқтисодий кенгаши мажлисида.

Беларусь етакчисининг сўзларига қараганда, Ямало-Ненецк автоном округидан Беларусга газ транспортировкаси юз километрга минг кубометр учун уч долларни ташкил этади, Россиянинг ички тарифи эса уч баравар арзон — бир доллар атрофида.

«Оддий савол — бундай вазиятда қандай рақобатлашиш мумкин?» — деди Лукашенко.

Бунга жавобан Россия президенти беларуслик ҳамкасбига матбуотсиз баҳслашишни таклиф қилди.

«Бизда бу доим очиқ режимда амалга оширилади, очиқчасига ва холисона», — деди у.

Путин жорий йилда Беларусь учун газ нархи минг куб учун 129 долларни, 2019 йилда эса 127 долларни ташкил этиши, бир вақтнинг ўзида Германия 250 доллар тўлашига эътибор қаратди.

У Евроосиё иқтисодий иттифоқида режа ишлаб чиқилганлиги, унга кўра, 2025 йилга келиб газ, нефть ва нефть маҳсулотларининг ягона бозори ташкил этилиши лозимлигини эслатиб ўтди.

«Бугунги вазиятга келсак, бунда тариф муҳим эмас, газнинг якуний нархи муҳим. Бу масалада сиз ҳақсиз, бу ҳақда ўйлаб кўриш лозим», — дея хулоса қилди Путин.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!