Россия Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокараларга тайёр, шу жумладан АҚШ билан ҳам, деб маълум қилди мамлакат президенти Владимир Путин. Унинг сўзларига кўра, музокаралар бошланишига Киев томонидан тўсиқ қўйилмоқда. Путин бу борада Украина президенти Владимир Зеленский чиқарган фармонни мисол қилиб келтирди, унга кўра, у Россия раҳбари сифатида музокара ўтказиши тақиқланган.
Владимир Путин шунингдек, музокараларни тўхтатишда Жо Байден маъмуриятини айблади. Унинг таъкидлашича, Москва ҳеч қачон Вашингтон билан мулоқотдан воз кечмаган. Россия президентининг фикрича, мулоқотни қайта бошлаш учун энг яхши формат унинг Дональд Трамп билан шахсий учрашуви бўлиши мумкин, бироқ бу имконият "амалдаги Америка маъмуриятининг қарорлари ва танловига боғлиқ".
Трамп билан бўлган муносабатларини Путин "фаолиятга доир ишчан, прагматик ва ишончли" деб таърифлади. Шу билан бирга, у Трампнинг биринчи президентлик муддати давомида Россияга қарши ўша пайтдаги энг катта санкцияларни жорий қилганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Путин Кремль ва АҚШнинг янги маъмурияти ўртасида "бугунги куннинг муҳим масалалари бўйича ечим излашда анча кўп умумий нуқталар бўлиши мумкин"лигини қайд этди. У стратегик барқарорлик, иқтисодиёт ва нефть нархлари муаммоларини бундай нуқталар қаторида тилга олди.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Автомобилдан фойдаланиш давридаги харажатлар машина танлашдаги муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Ҳар доим ҳам автомобилнинг нархи тўғри кўрсаткич эмас, нархи арзонроқ машина кейинчалик кўп чиқимга сабаб бўлиши ҳам ҳеч гапмас.
2022 йилгача Россиянинг автомобиль бозори дунёдаги энг йирик 10 таликка кирган бўлиб, кўпчилик автомобиллар Ғарб компаниялари томонидан ишлаб чиқариларди.
Фармонга кўра, атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб корхоналарнинг экологик ишлаб чиқаришга ўтишдаги ҳаракатларини рағбатлантириш мақсадида 2025 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади
“Репорт”нинг Болгариянинг НоваТВ телеканалига таяниб хабар беришича , дроннинг келиб чиқиши ва унинг аэропорт ҳудудида парвоз қилиш мақсади номаълумлигича қолмоқда.
Пуерто-Рикода иммиграцияга оид федерал қонунларни бузганликда гумон қилинган 100 нафарга яқин киши ҳибсга олинган, улар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Исроил, Италия ва Япония каби давлатлар фуқаролари бор.
Фростнинг таъкидлашича, Британия фалокатга юз тутмоқда, чунки мамлакат банкротлик ёқасида. Унинг сўзларига кўра, бюджетни тўлдиришнинг барча мумкин бўлган усуллари вазиятни янада оғирлаштиради.
"Раҳмат, президент Трамп! ХЖСга қарши бу қарорингиз АҚШ ва Исроилни адолат ниқоби остидаги ғаразли ва коррупциялашган суддан ҳимоя қилади", — деди Нетаньяху.
Осиёга етказиб бериладиган асосий тур – Arab Light” нефтининг нархи март ойидан бошлаб ҳар баррел учун 2,4 долларга оширилади. Бу 2022-йил августидан бери энг катта ўсиш ҳисобланади.