Путин Украинанинг “янги черков”идан хавотирда

Путин Украинанинг “янги черков”идан хавотирда

Россия президенти Владимир Путин Белградга ташрифи чоғида серб ОАВ учун катта интервью берди. Кремл расмий сайтида ҳам эълон қилинган мазкур интервьюда давлат раҳбари Украинадаги черковларда юзага келган вазият ҳамда қуролланишни назорат қилиш билан боғлиқ масалалар тўғрисида фикр билдирган.

Украинанинг янги черкови га автокефалия (бошқарувда бошқа черковлардан мутлақо мустақиллик) мақомининг берилиши православ қонунларининг қўпол равишда бузилиши, деди Россия раҳбари ўз чиқишида.

Путиннинг қайд этишича, Киев раҳбарияти ушбу ҳаракат жиддий муаммоларга олиб келиши ҳақида ўйлашни ҳам истамаяпти.

ria.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!