Путин: "Трамп Россия ва Украина ўртасидаги можарони ҳал қилиш уринишидан воз кечмаяпти"
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия-Украина можаросини ҳал қилишга ҳисса қўшиш борасидаги саъй-ҳаракатларидан тўхтамаяпти.
Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин АҚШ музокарачилари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан учрашувда маълум қилди.
"Умуман олганда, Трамп қийин вазиятга тушиб қолганини тушунаман, аммо у Россия-Украина можаросини ҳал қилишга ҳисса қўшишга уринишларидан тўхтамаяпти", деди у.
Путин шунингдек, Москванинг ушбу дипломатик жараёнда Америка делегациясига юқори даражада ишонч билдирганини таъкидлаб, бундай алоқалар натижасидан қатъи назар, ҳар доим фойдали бўлишини қўшимча қилди.
Украина билан сулҳ режими контекстида Россия раҳбари томонлар уни уч кундан ортиқ бўлмаган муддатга қўллаб-қувва