Путин сентябрда Самарқанддаги ШҲТ саммитига келади

Путин сентябрда Самарқанддаги ШҲТ саммитига келади

Россия президенти Самарқанд шаҳрида ўтадиган Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг 27-саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаковга асосланиб ТАСС хабар бермоқда.

Ушаков Россия президентдининг яқин вақтларда расмий тадбирларда иштироки ҳақида маълумот берган. Унда Путин сентябр ойида ШҲТ саммитида иштирок этиши айтилган. Ташкилотнинг 27-саммити 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

Ушаковга кўра, Россия президентининг АҚШ президенти Жо Байден билан учрашиш режаси йўқ, Украина президенти Володимир Зеленский билан эса учрашув рад этилмаган, лекин керакли тайёргарлик талаб қилади.

Маълумот учун, ШҲТ саммити илк марта Самарқандда ўтказилади. Бунгача Ўзбекистон мезбон бўлган саммитларни уч марта Тошкент шаҳри қабул қилган. Ўзбекистон охирги марта 2016 йил ШҲТ саммитига мезбон бўлганди. Самарқанд ташкилот саммитига мезбонлик қиладиган 15-шаҳар бўлади.


    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

    Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

    Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!