Путин: Россия ўзининг жанговар қобилиятини мустаҳкамлашда ва кучайишда давом этади

Путин: Россия ўзининг жанговар қобилиятини мустаҳкамлашда ва кучайишда давом этади

Сешанба куни Москвада Россия ҳарбий мактаблари битирувчилари билан учрашувда Россия президенти Владимир Путин мамлакат ўзининг жанговар салоҳиятини янада кучайтириш ниятида эканини айтди ва Россияни янада кучлироқ қилишга ваъда берди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат потенциал хавф ва таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда ўз қуролли кучлари салоҳиятини ривожлантиради.

“Устувор йўналишлар қаторида қўшинларни янги қуроль тизимлари билан жиҳозлаш ҳам бор”, — деди Путин.

Мутахассисларнинг эслатишича, Россия яқинда бир вақтнинг ўзида ўн ёки ундан ортиқ жанговар каллакларни олиб юришга қодир янги “Сармат” баллистик ракетасини синовдан ўтказган. Ракета жорий йилнинг охиригача Россия армиясида хизматга кириши кутилмоқда.

Путин, шунингдек, фуқаролик соҳасида Россияга нисбатан жорий этилган чекловлар билан боғлиқ маълум қийинчиликлар мавжудлигини, бироқ унинг сўзларига кўра, уларнинг барчасини енгиб ўтишини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!