Путин Қурбон ҳайитига қандай таъриф берди?

Путин Қурбон ҳайитига қандай таъриф берди?

Владимир Путин Россия мусулмонларини Қурбон ҳайити билан табриклади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

“Ҳар бир мусулмон учун аҳамиятли бўлган ушбу диний байрам Қуръони каримнинг асоси — тақводорлик, адолат ва раҳм-шафқат, яқинларга бўлган севги рамзи ҳисобланади. Шуни таъкидлашни истардимки, кўп асрлик исломий анъаналарни қўллаб-қувватлаб, мусулмонлар мамлакатимизнинг маданий хилма-хиллигини сақлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Жамиятда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашда уларнинг ҳиссаси катта", — деди Путин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!