Путин Қодировга қарши: Муҳаммад пайғамбар номи билан очилган масжид энг чиройли масжид эмасми?

Путин Қодировга қарши: Муҳаммад пайғамбар номи билан очилган масжид энг чиройли масжид эмасми?

Россия президенти Владимир Путин ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг энг чиройли масжид борасидаги фикри бир жойдан чиқмади.

Муҳокама вақтида Путин Чеченистонда, Шалида қурилган масжид дунёдаги энг катта масжидми, деб сўради. Қодиров эса бу саволга ижобий жавоб қайтарди ва "Дунёдаги энг чиройли масжид ҳамдир" дея қўшиб қўйди. Путин эса бунга жавобан "Энг чиройли масжид Петербургда", деди. Рамзан Қодиров эса ўз навбатида бу борада Путин билан баҳслашиб бўлмаслигини айтди.

Ўтган ҳафда Шали шаҳрида Европадаги энг катта масжид — Муҳаммад пайғамбар номи билан "Мусулмонлар ифтихори" очилди.  У 30 мингдан ортиқ одамни сиғдира олади, унга туташ бўлган ҳудуд яна 70 минг одамни қабул қила олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!