Путин нега Грузияга қарши чора кўрмаслигини айтди

Путин нега Грузияга қарши чора кўрмаслигини айтди

Владимир Путин Грузияга нисбатан санкциялар киритилишига қарши чиқди.

"<...> Мен буни айнан Грузия халқига ҳурмат туфайли қилмаган бўлардим”, - деди Россия етакчиси.

Бундан аввал Россия парламентининг қуйи палатаси чекловларни қўллаш ташаббуси билан чиқди. Бунга “Россияга қарши провокация тўхтамаётгани” сабаб бўлди.

Москва ва Тбилиси муносабатларида мураккаб вазият кечмоқда. Яқинда Грузияда ҳукумат ва Россияга қарши намойишлар бошланди. Бу мамлакатлар ўртасида авиа қатновлар тўхтатилишига олиб келди.  

Якшанба куни Грузиянинг “Рустави-2” канали бошловчиси Георгий Габуния ўз дастурида Россия президенти ва унинг ота-онасини ҳақорат қилганди.

Бу ножўя ҳаракат юзасидан Грузияда президент, бош вазир ва ТИВ мансабдорлари, шунингдек, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўз фикрларини билдиришди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!