Путин Назарбоевни 80 ёши билан табриклади

Путин Назарбоевни 80 ёши билан табриклади

Россия президенти Владимир Путин махсус видеомурожаатида Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевни 80 ёши билан табриклади. Бу ҳақда собиқ президентнинг матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади “ТAСС”.
Россия раҳбари Назарбоевнинг мамлакатни ривожлантиришдаги хизматларини таъкидлади.

"Сизнинг улкан ҳиссангиз шуки, Қозоғистон бу йиллар давомида барқарор ривожланиб, миллий уйғунликни, тарихий, маданий анъаналарни сақлаб келмоқда ва келажакка умид билан қарайди", деди Путин Назарбоевнинг донолиги ва фаросати, бой ҳаёти ва бошқарув тажрибасига эътибор қаратиб.


Унга кўра, Қозоғистоннинг собиқ президенти ватанида, Россияда ва бутун дунёда таниқли давлат арбоби ва ҳақиқий раҳбар сифатида юқори обруга эга бўлди.

- Мен кўп йиллик дўстлигимизни чин дилдан қадрлайман ва фахрланаман. Биринчи учрашувдан бошлаб биз ҳар доим очиқлик, ўзаро ишонч ва ҳар қандай, ҳатто қийин бўлган масалаларни биргаликда ҳал қилишга тайёрлиги билан ажралиб турадиган чинакам дўстликни ривожлантирдик.


2020 йил 6 июл куни Назарбоев 80 ёшга тўлади. Ушбу кунда тушган пойтахт куни Қозоғистонда давлат байрами сифатида нишонланади.
2019 йил 19 мартда деярли 30 йил ҳокимиятда бўлган Қозоғистон президенти лавозимидан истеъфога чиқди. Шундан сўнг, Остона пойтахти унинг шарафига ўзгартирилди, энди шаҳар Нур-Султон деб номланди.

Назарбоев халқ лидери (Элбоши) унвонига эга, шунингдек, Қозоғистон Хавфсизлик Кенгаши ва ҳукмрон "Нур Отан" партиясининг раиси бўлиб қолмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!