Путин Лукашенкони ғалаба билан табриклади

Путин Лукашенкони ғалаба билан табриклади

Россия Президенти Владимир Путин Беларусь раҳбари Aлександр Лукашенкони сайловлардаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда ТAСС хабар бермоқда.

Путин Белорусь раҳбарига йўллаган телеграммасида барча йўналишларда ўзаро манфаатли Россия-Беларус муносабатларини янада ривожлантиришга, Бирлик давлати доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ва МДҲ орқали интеграция жараёнларини қуришга, шунингдек, ҳарбий-сиёсий алоқаларни ривожлантиришга умид қилаётганини таъкидлади.

"Бу, шубҳасиз, қардош Россия ва Беларусь халқларининг умумий манфаатларига мос келади", — деб ёзган Путин.

Маълумот учун, Беларусь Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, Aлександр Лукашенко сайловчиларнинг 80,23 фоизини қўлга киритган, Светлана Тихановская учун 574 минг киши ёки 9,90 фоиз овоз берган. Сайловчиларнинг 6,02 фоизи барча номзодларга қарши овоз берди. Aнна Канопацкая учун 1,68 фоиз, Aндрей Дмитриев 1,04 фоиз ва Сергей Черечен учун 1,13 фоиз овоз берилди.

Марказий Сайлов Комиссияси ушбу натижалар ўзгариши амримаҳол эканлигини қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!