Путин Индонезия раҳбари билан глобал озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилди

Путин Индонезия раҳбари билан глобал озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилди

Россия президенти Владимир Путин ва Индонезия президенти Жоко Видодо Россия-Индонезия муносабатларини ривожлантириш ва глобал озиқ-овқат хавфсизлигини муҳокама қилди.

“Путин, хусусан, Россиянинг Туркия ва БМТ котибияти билан биргаликда жаҳон дон ва ўғит бозорларидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб бораётган саъй-ҳаракатлари ҳақида маълумот берди”, — дейилади Кремль баёнотида .

Давлат раҳбарлари, шунингдек, савдо-иқтисодий соҳадаги қатор йирик икки томонлама лойиҳаларни илгари суриш ва 2022 йил ноябрь ойида Балида бўлиб ўтадиган G20 саммитига тайёргарлик кўриш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!