Путин Фаттоҳ Шодиевни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

Путин Фаттоҳ Шодиевни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

Россия Президенти Владимир Путин фармони билан ICF Халқаро фонди асосчиси Фаттоҳ Шодиев узоқ йиллик самарали фаолияти ҳамда санъат ва маданият соҳасидаги хизматлари учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

24 сентябрда Кремлда РФ президенти администрацияси раҳбари ўринбосари иштирокида тақдирлаш маросими ўтказилди.

“Маданият, санъат ва илм-фанни қўллаб-қувватлаш – фондимизнинг асосий ва муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Биз имкон қадар кўпроқ инсонлар фойдаланишлари учун интиламиз. Қилган ишимиз учун бундай юқори мукофот билан тақдирланиш мен учун катта шараф. Бу, шубҳасиз, тўғри йўлдан бораётганимизни тасдиқлайди” деган Фаттоҳ Шодиев.

Қайд этилишича, Фаттоҳ Шодиев Халқаро фонди Россияда МГИМОнинг стипендия ва ўқув дастурлари, илмий адабиёт нашри ва бошқа лойиҳаларни узоқ йиллардан бери молиялаштириб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!