Путин: "Европа Иттифоқи иқтисодий томондан “ўз жонига қасд қилмоқда”

Путин: "Европа Иттифоқи иқтисодий томондан “ўз жонига қасд қилмоқда”

Россия Президенти Владимир Путин Европа давлатларининг энергия сиёсатини иқтисодий ўз жонига қасд қилиш деб атади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Шубҳасиз, Россия энергия ресурслари билан бирга иқтисодий фаолликни ошириш имконияти ҳам Европани тарк этади. Бундай иқтисодий авто-да-фе, ўз жонига қасд қилиш, албатта, Европа давлатларининг ички иши”, дея таъкидлаган Путин.

Таъкидланишича, энергия нархларининг ошиши Европа саноатининг салмоқли қисмининг рақобатбардошлигини қайтариб бўлмайдиган даражада бузиши мумкин.

“Биз биринчи навбатда ўз иқтисодий манфаатларимиздан келиб чиқиб, прагматик ҳаракат қилишимиз керак”, дея тушунтирди Россия етакчиси.

Унинг сўзларига кўра, Европа давлатлари Россия энергия манбаларидан воз кечиш вазифасини қўймоқда, бироқ бу ўз иқтисодиётига зарар етказишига эътибор бермаяпти.

“Европаликлар очиқ тан олишади, улар ҳозирча Россия энергетика ресурсларидан бутунлай воз кечолмайди, энергетика балансида Россия углеводородлари улуши айниқса юқори бўлган Европа Иттифоқининг баъзи давлатлари буни узоқ вақт давомида амалга ошира олмаслиги аниқ. Улар бизнинг нефтимизни ташлаб кета олмайди”, деди Путин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!